Тадбир аввалида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши, “Orient-ceramic” корхонаси ҳамда Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўртасида табиатни асраш, ёш авлоднинг экологик маданиятини юксалтириш, узлуксиз таълим–тарбия тизимига кўмаклашиш борасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шундан сўнг 30-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида эълон қилинган “Онажоним табиат” шиори остидаги расмлар кўрик-танловининг ғолибларига ва йил давомида экология мавзусида мақола ва видеорепортажлар тайёрлаган журналистларга эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари томонидан жорий йилда мактабга бориши керак бўлган, аммо уй таълимида таҳсил оладиган 7 ёшли Мубина Ҳусаиновага ҳам махсус дарс столи ҳадя қилинди.
Тадбирнинг бадиий қисми болажонларга кўтаринки кайфият улашди.
10.06.2021