Оғир касалликка чалинган болаларга алоҳида эътибор қаратилади

– Бу йилги хайрия тадбирларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз, – дейди фонд республика бошқаруви раиси Д.Усманов. – Давлатимиз раҳбарининг Республика ихтисослашган гемотология илмий-амалий тиббиёт марказига ташрифидан сўнг оғир касалликка чалинган болаларга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз кераклигини англадик. Шу боис жорий йилда, биринчи навбатда, оғир хасталикдан азият чекаётган болаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилмоқда. Шунингдек, кам таъминланган оила фарзандлари ҳолидан хабар олиш, уйида ётиб даволанаётган ногирон болаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш каби вазифалар ҳам эътиборимиздан четда қолмайди. 

Таъкидлаш керак, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилаётган хайрия тадбирлари 4 июньга қадар давом этади.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

31.05.2021