– Аввалги йиллардан фарқли равишда жорий йилда имконияти чекланган болажонларнинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз, – дейди фонднинг Ўрта Чирчиқ туман бўлинмаси раиси Наримон Ҳайитқулов. – Чунки бу байрам, энг аввало, меҳр-саховат ва мурувват байрами. Болаларга улашилаётган ҳар бир совға уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишини янада ошириши шубҳасиз.
Таъкидлаш керак, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан бугун республикамизнинг барча ҳудудларида хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирларда эҳтиёжманд оила фарзандлари ва ногиронлиги бор болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари, эшитиш ва ортопедик мосламалар совға қилинмоқда.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати
01.06.2021