ОРЗУЛАР УШАЛГАН КУН: Президент ташриф буюрган онкология марказидаги болаларнинг кайфияти қандай?

Ҳаммамизга маълумки, онкологик касалликлар бутун дунёда даволаш учун катта маблағ ва юксак тиббий имкониятлар талаб қиладиган хасталиклар қаторига киради. Айниқса, сўнгги йилларда онкологик касалликларнинг "ёшариб" бораётгани барчани хавотирга солмоқда. Президентимизнинг муборак айём кунларида айнан онкологияга ихтисослаштирилган марказга ташриф буюргани ҳам бежиз эмас.

Учрашув чоғида бемор болаларнинг ҳар бири билан давлат раҳбарининг шахсан ўзи суҳбат қилди, уларнинг муолажалари учун зарур шароитларни муҳайё қилиш, уларнинг тезроқ тўлақонли ҳаётга қайтишлари учун мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. ССВ Матбуот хизмати шу кунларда бутун мамлакатнинг эътиборида турган тиббиёт марказининг болалар бўлимида даволанаётган беморлар ва уларнинг ота-оналарининг кайфияти ва таассуротларини ўрганди.Сабрина

Нодирабегим асли бадиий гимнастика билан шуғулланар экан. Ушбу спорт тури бўйича Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган халқаро мусобақада гран-прини қўлга киритиб келган. Кейинчалик оёғида ўсимта борлиги тахмин қилиниб, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ётқизилган. Жамоат ишларида ва спорт турнирларида фаол қизалоқ оғир хасталикка чалинганини эшитган ота-онанинг ҳолатини тасаввур қилиш қийин эмас. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг соғлигини тиклаш учун давлатимиз томонидан ажратилган ордер тизими оиланинг жонига оро кирди. 

— Бу шифохонага келганимизга кўп бўлмади, — дейди Нодирабегимнинг онаси Комила Атаханова. — Президентимиз билан учрашувга чиққанимизда улар ҳамманинг ҳол-аҳволи ва эҳтиёжини сўраб қолдилар. Менга навбат етганида хижолат тортдим. Менинг-ку тўрт мучам соғ, қизимнинг ортидан келган бўлсам. Нодира қизим палатада қолган эди. Президентимиз “унда палатасига бориб кўрамиз”, дедилар. Эсдалик учун суратларга тушилганидан сўнг, мени чақирганларида шошиб қолдим. Ҳаммадан ажралиб, давлат раҳбари билан қизимнинг палатасига йўл олдик. Уларни оддий самимий инсон экани ҳақида эшитган эдим. Бир бемор қизнинг кўнглини кўтариш учун қилган алоҳида эътиборига гувоҳ бўлиб, бунга яна бир бор амин бўлдим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

17.05.2021