Чортоқлик 111 нафар фронт орти меҳнат фахрийларига “Маҳалла” фондининг совғалари топширилди

– Тадбир доирасидаги уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар топширилди, – дейди фонд Наманган вилояти бўлими раиси А.Мукаррамов. – Бу каби хайрия тадбирларимиз Рамазон ҳайитига қадар давом этади. Мақсадимиз халқимизни рози қилиш ва ижтимоий турмуш тарзини яхшилашдан иборат.

Йўқловдан кўнгли кўтарилган хонадон эгалари ҳам бундай эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдириб, Яратгандан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб дуога қўл очдилар.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

11.05.2021