Ана шундай тадбирлардан бири бугун Самарқанд вилояти Жомбой туманининг энг олис ҳудуди — “Сарқипчоқ” маҳалласида ташкил этилди. Унда маҳаллада яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларда яшовчи 50 нафарга яқин хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда текширувлар натижасида аниқланган касалликларни даволаш бўйича зарур чоралар олиб борилмоқда.
Мазкур саломатлик тадбирларида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси — вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сайёра Жумаева иштирок этди.
Шундан сўнг С. Жумаева иштирокида сарқипчоқлик истеъдодли қизлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида маҳалла қизларининг малакали таълим олишлари ва турли касб-ҳунар эгаллашлари учун керакли шарт-шароитлар яратиш масалалари ўзаро муҳокама этилди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги
11.05.2021