9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган фестивалда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари намунали кўргазмали ҳарбий оркестри, Миллий гвардия Алоҳида намунали кўргазмали ҳарбий оркестри, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий оркестри жамоалари томонидан ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорат ва қаҳрамонликларини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.
Қуролли Кучлар оркестр ва ансамбл жамоалари туҳфа этган мусиқий гулдасталар фестиваль иштирокчиларини тўлқинлантириб юборди. Юракларда садо берган ҳар бир тарона юртдошларимизни бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб, доруломон кунларга шукр қилиб яшашга ундади.
Лейтенант Дилшод РЎЗИҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
05.05.2021