Тинчлик ва осойишталик ҳақида самимий суҳбатлар

Уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш тадбирларида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев ҳамда Термиз ҳарбий прокуратураси ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Уруш фахрийлари тинч-осойишта кунларга етиб келганига шукроналар айтиб, қўлларини дуога очдилар. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етиш, тинчлик ва осойишталик ҳақида самимий суҳбат қилдилар. Шундан сўнг вилоят ҳокими Президент табриги ўқиб эшиттирди ва эсдалик совғалар ва озиқ овақат маҳсулотлари фахрийларга топширилди. 

Термиз гарнизони ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда ҳарбий қисмлардан тайинланган бадиий ҳаваскорлик гуруҳлари томонидан уруш даврини акс эттирувчи саҳналаштирилган мусиқий чиқишлар намойиш этилди ва бу тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ,
Термиз гарнизони

05.05.2021