Табаррук инсонларнинг дуосини олишда ҳикмат кўп

Урушнинг суронли йилларини бошидан ўтказган нуроний билан меҳр-оқибат, Ватанга садоқат, фарзандлар бахту камоли хусусида суҳбатлашилди. Вилоят ҳокими уруш фахрийсига Президентимиз томонидан йўлланган табрикни ўқиб эшиттирди ҳамда давлатимиз томонидан ажратилган пул мукофоти ва совға-саломларни топширди. Фахрийларимизнинг шонли ҳаёт йўли, бошидан кечирганлари барчамиз учун ибрат бўлиши керак. Уларга меҳр оқибат кўрсатиш, дуоларини олишда ҳикмат кўп,- деди Даврон Ҳидоятов. 

Тошкент вилояти Ҳокимлиги

05.05.2021