Ампутантларга фонднинг совғалари топширилди

Ногирон-ампутантларга амалий ёрдам кўрсатиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида ўтказилган баҳсларда кўплаб иқтидорли ёшлар кашф этилди. 

Яшил майдонда ўзига хос ирода, матонат билан туп сурган “Фарғона” ва “Андижон” футбол жамоалари ҳар жиҳатдан муносиб кураш олиб борди, ғалабага бўлган иродасини кўрсатди.

Мусобақа иштирокчилари ва совриндорлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

14.04.2021