168 маҳалла идорасига компьютер жамланмаси олиб берилди

Бундан ташқари, маҳалла идораларини мебель жиҳозлари билан таъминлаш ҳам фонднинг доимий эътиборидаги масала. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳокимликлар ва ҳомийлар билан ҳамкорликда 600 та фуқаролар йиғинларига қарийб 2 миллиард сўмлик мебель жиҳозлари олиб берилди.

Таъкидлаш керак, сўнгги йилларда маҳалла тадбиркорликни ривожлантириш марказларига айланиб бормоқда. Бугун юзлаб маҳалла идораларида кичик тадбиркорлик субъектлари ижара асосида фаолият кўрсатиб келаётир. Тадбиркорлик субъектларининг барқарор ишлаши учун эса маҳалла идоралари доимий равишда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви билан таъминланиши лозим. Шу боис ўтган йилдан бошлаб “Маҳалла” фонди фуқаролар йиғинларининг коммунал тўловларидан бўлган қарзларини қоплаб беришда яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ўтган бир чорак мобайнида фонд маблағлари ҳисобидан 601 та маҳалла идорасининг 305 миллион сўмлик қарздорлиги тўлаб берилди.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

16.04.2021