Ўрта Чирчиқдаги 62 та маҳаллага компьютер жамланмаси олиб берилди

Яқинда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳамда фонднинг туман бўлинмаси томонидан 62 дона компьютер, 62 та принтер ва 62 та веб камера харид қилиниб, маҳаллаларга тарқатилди. Бундан ташқари, “Гулобод” маҳалласи биносини қайта таъмирлаш учун 60 миллион, “Обод” маҳалласи биноси учун 55 миллион, “Ўртабўз” маҳалласи идораси учун эса 29 миллион сўм маблағ ажратилиб, маҳалла бинолари қайта таъмирланди.

Таъкидлаш жоиз, айни кунда тумандаги 21 та маҳаллада давлат хусусий шерикчилиги асосида маҳаллаларнинг янги биноларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

26.04.2021