– Эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиш бизнинг кундалик вазифамиздир, – дейди фонднинг Фарғона вилоят бўлими бошқаруви раиси Баҳодир Юлбарсов – Бу каби мурувват тадбирларини Рамазон ойида янада кўпроқ ўтказишга ҳаракат қиламиз. Чунки Рамазон ойи бир-биримизга меҳр саховат кўрсатадиган ойдир.
Таъкидлаш керак, ўтказилаётган саховат тадбирларида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларга 7 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати
27.04.2021