Президентимизнинг “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши халқимиз озодлиги учун жон берган аждодларимиз меросини янада чуқур ўрганиш имконини яратди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан Фарғона давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида бўлиб ўтган тадбирда ана шу фикрлар қайта ва қайта такрорланди.
– Музей экспонатидан ўрин олган сурат, китоб, газета ва журналлар Ватанимизнинг фидойи ва матонатли ўғил-қизлари ҳаётини ўтганишда муҳим воситадир, – дейди фонднинг Фарғона вилоят бўлими раиси Б.Юлбарсов.
– Шунингдек, мазкур музей ота-боболаримиз номини абадийлаштириш, ҳақиқат ва адолатни тиклаш, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Таъкидлаш керак, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида аждодларимизнинг таҳликали йилларда кечган ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи экспонатлар ўрин олган.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати
29.04.2021