Ривожланиши суст бўлган болалар жамиятда ўз ўрнини топиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва қобилиятларни ўзлаштиришда қийналадилар.

Гуруҳ ўйинлари болаларга ўз тенгдолшари билан алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Расм чизиш, лой билан ишлаш, аппликация, ашула айтиш ва рақс тушиш каби машғулотлари эса ижодий тасаввурнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Қуйидаги видео репортажда, Болалар ижтимоий мослашуви марказининг мутахассиси мактабгача ёшдаги болалар билан коррекцион-ривожлантирувчи ишларида эртак терапия фойдалари ҳақида сўзлаб беради.

2004 йилда Лола Каримова-Тилляева томонидан ташкил этилган Болалар ижтимоий мослашуви марказида церебрал фалаж, Даун синдроми, аутизм, руҳий ривожланиши сустлашган каби ташҳисларга эга ва таянч ҳаракат тизими касалликлари билан хасталанган болаларга ёрдам кўрсатилади. Бу ерда юқори малакали мутахассислар ҳар бир бола учун ишлаб чиқилган индивидуал ривожланиш дастури асосида иш юритадилар. Марказдаги барча хизматлар бепул кўрсатилади.

29.04.2021