Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида жойлашган, “Мурувват” уйларида яшаётган, кекса ва ногиронларни, кундалик хаётда зарур булган, (ётоқ жилдлари, шахсий гигиена воситалари, кийим-кечак, пойабзаллар) анжомлар билан таъминлаш, турли хил маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш лойиханинг асосий вазифаларидан бири деб белгиланди. Мазкур вазифаларни амалга ошириш натижасида лойиҳа давомида 1100 нафар кекса ва ногиронлар, манзилли ижтимоий қўллаб-қувватланиб, малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилди.
29.04.2021