«Мeҳр қўлларини узатайлик»

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоят бўлими ташаббуси билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Сирдарё вилоят Халқ депутатлар кенгаши билан ҳамкорликда Янгиер шахар ва Сирдарё туманидаги “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида даволанувчи бемор аёллар ҳолидан ҳабар олинди. Тадбир доирасида “Маҳалла” фонд томонидан даволанучиларга гигийеник воситалар беминнат тарзда топширилди.

Меҳрдан яралган асли одамзод,

Кел, ўксик қалбларни қилайлик обод,

Aсли бир неъматдир бизга тириклик,

Оқибат тугаса тугайди ҳаёт.

Кел меҳр қўлларини узатайлик,

Езгулик йўлида бирлашайлик,

Меҳрга, умидга зор дунёда,

Қолсин ҳаммамиздан яхшилик

Меҳр-мурувват бу — биз бир-биримизга беришимиз зарур бўлган енг муқаддас туйғу, Бу туйғуни ҳамма баб-баравар сезади, хоҳ ёш бўлсин, хоҳ кекса, хоҳ соғлом бўлсин-у хоҳ хаста” дейди Маҳалла фонди Сирдарё вилояти бошқарув раиси Баходир Тўхтасинов.

Маҳалла хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бўлими ахборот ҳизмати

09.06.2021