«Замин» фонди фаолияти узоқ муддатли, стратегик аҳамиятга эга ва барқарор лойиҳаларга қаратилган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия бадаллари, шунингдек халқаро ташкилотларнинг грантлари Фонд маблағини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади. Фонд атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган болалар таълимини ривожлантириш, шунингдек, ижтимоий соҳага инноватсион технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Аммо ҳозирги вазият ўз ҳукмини ўтказмоқда.
Бугун кўмак беришнинг айни вақти эканнини англаган ҳолда, фонд васийлик кенгаши аъзолари хайрли ишга ҳисса қўшишга қарор қилдилар.
Шу боис лойиҳаларга жалб қилинган маблағлар оғир аҳволда қолган аёллар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Беш миллиард сўм миқдоридаги хайрия маблағи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож беш минг нафар аёлга ёъналтирилди.
«Хавфсиз ва ўз вақтида берилган ушбу ёрдам қийин кунларда умидсизликка тушиб қолганларга умид бахш этсин, меҳр ва мурувват ойи бўлмиш муқаддас Рамазон ойида уларнинг оилалари ва яқинларига илиқлик, қувонч ва табассум ҳадя қилсин», — дея изоҳ берди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
Бу йил, коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир вазиятда муҳтожларга ёрдам ва мурувват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият касб этиб, Ўзбекистон халқини янада жипслаштириш ва барча синовлардан ёруғ юз билан ўтиш имконини беради. Фақат шу тарзда, меҳр-оқибатли одамларнинг кўмагида, биргаликда ва ҳамжиҳатлик билангина қийинчиликларни енга оламиз.
Маълумот учун:
«Замин» халқаро жамоат фондига нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистонда асос солинган. Фонднинг мақсади — мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш. Фонд фаолияти ҳақида батафсил маълумотни www.заминфоундатион.нго расмий веб-сайтидан олиш мумкин.
22.05.2021