Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Сарқипчоқлик хотин-қизларга этибор янада кучаймоқда

Ана шундай тадбирлардан бири бугун Самарқанд вилояти Жомбой туманининг энг олис ҳудуди — “Сарқипчоқ” маҳалласида ташкил этилди. Унда маҳаллада яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларда яшовчи 50 нафарга яқин хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда текширувлар натижасида аниқланган касалликларни даволаш бўйича зарур чоралар олиб борилмоқда.

Мазкур саломатлик тадбирларида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси — вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сайёра Жумаева иштирок этди.

Шундан сўнг С. Жумаева иштирокида сарқипчоқлик исте’додли қизлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида маҳалла қизларининг малакали та’лим олишлари ва турли касб-ҳунар эгаллашлари учун керакли шарт-шароитлар яратиш масалалари ўзаро муҳокама этилди.

12.05.2021