Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;  соғлиқни сақлаш; халқ таълими органлари; бошқа давлат органлари томонидан тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг хулосалари асосида кўрсатилади Ногиронлиги бўлган, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш қобилиятини қисман ёки тўлиқ йўқотган ва ўзгаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлган шахсларга уларнинг уйида ҳамда ваколатли давлат органларининг ихтисослаштирилган стационар муассасаларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизматлар кўрсатилади. Бу муассасаларда ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда ҳаёт фаолияти учун тегишли шарт-шароитлар таъминланади, тиббий хизматлар кўрсатилади, шунингдек меҳнат фаолияти ва дам олиш ташкил этилади. Иш берувчининг айби билан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрсатмаларга биноан иш берувчининг (ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) маблағлари ҳисобидан реабилитация қилишнинг техник ва махсус транспорт воситалари билан таъминланади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча ижтимоий кафолатлар белгилаш ҳуқуқига эга. Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторий-курортда соғломлаштирилишини таъминлаш тартиби ҳамда дори воситаларининг, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларнинг ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. advice.uz Ахборот агентлиги

05.05.2021