Брифингда таъкидланишича, ўтган бир чорак мобайнида 806 та кам таъминланган оилага 800 миллион сўмдан зиёд, 404 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга эса қарийб 109 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, ўтган бир чоракда 154 нафар имконияти чекланган фуқароларга салкам 100 миллион, 88 нафар якка-ёлғиз кексалар ва 28 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига эса 20 миллион сўмга яқин моддий ёрдам ажратилган.
Брифингда, табиий офатдан азият чеккан юртдошимизга ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари ва олий ўқув юртида таҳсил олаётган чин етимларга ажратилган маблағлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати
16.04.2021