Нуроний ва фахрийлар иштирокидаги маърифий тадбирлар

Айтиш жоизки, шаҳардаги 102 нафар тарбияси оғир, уюшмаган, маънавий кўмакка муҳтож ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар маҳаллалардаги 23 нафар фаол фахрий кексаларга бириктириб берилган. Тадбир аввалида “Ҳар бир нуроний — беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида ёшларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ҳунарга ўргатиш мақсадида ярмарка ҳамда “Менинг шонли йўлим” мавзусида Ички ишлар органлари фахрийлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида нафақадаги подполковник Обит Хафизов ва бошқа фахрийлар ўзларининг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида ёшларга сўзлаб берди.

Шундан сўнг Когон шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида маҳаллалардаги ёшлар ва нуронийлар иштирокида “Ақл чархи” шахмат-шашка спорт мусобақаси ташкил қилинди. Шунингдек, “Навзиробод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Момоларнинг ўлмас меъроси” номи остида фольклор йўналишида қатор саҳна чиқишлари намойиш этилди. Маҳаллада яшовчи ёшлар ва момолардан иборат фольклорчи гуруҳларнинг мазкур чиқишлари томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тадбир якунида юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, кўплаб малакали шогирдлар етиштириб чиқарган фахрий педагоглар ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга турли эсдалик совғалари топширилди.  

Ўзбекистон Руспубликаси Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги.

03.05.2021