“Сарипул” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбир давомида Косон туман яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ислом бобо Маматқуловнинг ҳолидан хабар олиниб, унга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан “Артел” мини печи совға қилинди.
– Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида байрам тантаналари, концерт дастурлари ҳамда маҳалаларда байрам дастурхонларини ташкил этишни режалаштирганмиз,
– дейди фонднинг Қашқадарё вилоят бўлими раиси Н.Маҳматов.
– Бундан ташқари, ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойи ва уй-жойларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирларни ҳам белгилиб олдик.
Тадбир давомида Ислом бобо маҳалла ҳудудидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига Иккинчи жаҳон уруши давридаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати
28.04.2021