Ёзёвонлик 772 нафар фуқарога озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Яқинда фонднинг Ёзёвон туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд, кам таъминланган 772 нафар фуқаронинг ҳар бирига 356400 сўмдан жами 275 миллион 140 минг 800 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиш, қадоқлаш ҳамда эгаларига етказишда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлинмаси ходимлари жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилдилар. Шу ўринда барча маҳалла ходимларига миннатдорчилик билдириш жоиз, деб биламан.

Халқимизда Рамазон ойида беморларни йўқлаш ва муҳтожларга ёрдам кўрсатишдек эзгу анъана шаклланган. “Маҳалла” фонди ана шундай қадриятларни давом эттиришни ўзининг устувор вазифаси, деб билади.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати

28.04.2021