Анжумандан кўзланган мақсад ёш авлодни ижтимоий муҳофаза этиш ҳамда Ўзбекистондаги болалар фаровонлигини оширишда давлат, жамоат ташкилотлари, қонунчилик идоралари фаолиятини такомиллаштириш борасида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга татбиқ этишдан иборатдир. Форумда депутатлар ҳамда сенаторлар, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, маҳаллий ва хорижий олимлар, олий ўқув юртлари магистрлари, шунингдек, АҚШ, Швейцария, Россия, Арманистон, Молдова ва Қозоғистондан келган ўндан зиёд эксперт қатнашмоқда.
Ўн бешинчи маротаба ўтказилаётган халқаро анжуман аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож гуруҳларига кўмак кўрсатиш борасида кадрлар таркибини мустаҳкамлаш орқали болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида тажриба алмашув майдонига айланмоқда.
29.04.2021