Туғма юрак нуқсони билан касалланган ўзбекистонлик 9 нафар болаларга Лола Каримова-Тилляеванинг "Sen yolg’iz emassan" фондининг хайрия акция доирасида операциялар амалга оширилди.

Шунингдек, мазкур акция давомида профессор Оливье Барон юрак нуқсони билан хасталанган 70 нафар болалар, шу жумладан илгари жарроҳлик амалиётидан ўтганларга тиббий текширув ва маслаҳатлар берди. "Sen yolg’iz emassan" фондининг молиявий кўмаги билан 2015 йилдан бери франциялик кардиожарроҳлар томонидан 130 дан зиёд мураккаб юрак операциялари бажарилди, улардан 21 таси Франциянинг Нант шаҳридаги клиникада амалга оширилди.

29.04.2021